Статистика
O'nlayin bo'lganlar 5 Mehmonlar 5 Foydananuvchilar 0
|
Главная » 2011 » Fevral » 18
Исломдаги биринчи ҳижрат Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга етаётган озор-азиятлар тобора кучайиб бораётганини, шу билан бирга уларни ҳимоя қилиш имкони тобора камайиб бораётганини кўргач, шундай дедилар: "Токи Оллоҳ таоло аҳволни енгиллаштиргунча Ҳабаш заминига борсангиз яхши бўларди. У ерда бир (адолатли) подшоҳ бор, унинг (салтанатида) ҳеч кимга зулм қилинмайди. У чинакам (яхши) ердир". Шундан кейин мусулмонлар динларини фитнадан олиб қочиш учун Ҳабашистонга чиқиб кетдилар. Бу Исломдаги биринчи ҳижрат бўлди. Дастлабки муҳожирлар: Усмон ибн Аффон завжаси - Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Руқайя билан Абу Ҳузайфа завжаси билан Зубайр ибн Аввом, Мусъаб ибн Умайр ва Абдурраҳмон ибн Авф каби саҳобалардан саксон чоғлиси Ҳабаш ерига жамландилар. Буни кўрган қурайшликлар Ҳабашистон подшоҳи Нажоший ва унинг аъёнлари мусулмонларни
...
Davomi »
ko'rilgan: 1171 |
|
sana: 18.02.2011
| Izoh (0)
|
Гоҳида мурид жидди жаҳд қилиб, маъсиятларни тарк қилиб, хулқини сайқалланганини ва энди мужоҳадага ҳожат қолмаганини гумон қилиши мумкин. Аслидан эса, ундоқ эмас. Ҳусни хулқ мўминларнинг бир қанча сифатларининг мажмуасидан иборат. Аллоҳ таолонинг Ўзи уларни мазкур сифатлар ила сифатлаган: У зот «Анфол» сурасида: «Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир. Улар намозни тўкис адо этадиганлар ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ қиладиганлардир. Ана ўшалар ҳақиқий мўминлардир», деган (2–4-оятлар). У зот «Тавба» сурасида: «Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!» деган (112-оя
...
Davomi »
ko'rilgan: 11267 |
|
sana: 18.02.2011
| Izoh (0)
|
Ҳикматлари пардаланган дунёнинг пардаси фақат Раббул Оламийн тақдир қилган инсонларга очилди. Улар набийлар, набийларнинг суҳбатида бўлган зотлар ҳамда Аллоҳдан чин дилдан қўрққан олимлардир. Набийлар ва саҳобалар даври тугаган бўлса-да, уларнинг меросхўрлари – олимлар қиёматгача барҳаёт. Абу Ҳанифа вафот этган йили Имом Шофеъий туғилгани каби, олим кетидан олим дунёга келавергай, заминимиз олимсиз қолмагай, иншааллоҳ. Аммо унутмаслик керакки, Аллоҳ бир қавмни илмсиз қолдиришни хоҳласа, уларнинг уламоларини олади ва бошқа олим бермайди. Илмнинг, олимнинг қадрини билмайдиганлар шундай жазоланади. Мана шу назар билан бугунги ҳолатимизга қарайдиган бўлсак, Аллоҳ ўнгласин, анчагина ачинарли аҳволдамиз. Олимлар ҳақида бўлар-бўлмас гаплар, ғийбатлар айнан мусулмонларимиз орасида урчиган. Аслида улар олимларни эъзозлашга, этакларини маҳкам тутишга, йўлларидан юришга маъсул
...
Davomi »
ko'rilgan: 1001019 |
|
sana: 18.02.2011
| Izoh (0)
|
|
|