Абу Абдуллоҳ исмли йигит шундай ҳикоя қилади: «Сизга ушбу воқеани қандай ҳикоя қилиб беришни ҳам билмайман… Бу воқеа мени ҳаётимни тубдан ўзгартириб юборган. Бу хақиқатни очишга хеч ботинолмасдан юрардим…Лекин Аллоҳ олдидаги масъулият ҳисси мени ҳикоя қилишга ундади. Токи Роббисига осий бўлиб юрган йигитлар ва ясама, пуч хаёлларни «севги» номи билан атаб юрган қизларга бир огоҳлантириш, ибрат бўлсин.
То унутилмас ўша кун келгунча, бизнинг куну-тунларимиз мана шундоқ тарзда, далаларда, чодирларда, денгиз қирғоқларида, машиналарда ўтиб борарди…
Биз орамизда енгилтаклик ва манманлик жамланган уч дўст эдик. Йўқ тўртта эдик... Тўртинчимиз шайтон эди…
Биз содда қизларни ўзимизнинг мулойим, ширин сўзларимиз билан алдаб-сулдаб чекка дала ҳовлиларга олиб чиқардик… У ерда эса биз тўсатдан йиртқич бўриларга айланар, уларни ялиниб ёлборишларига ҳам парво қилмасдик…Чунки бизнинг қалбларимиз, ҳисларимиз ўлган эди…
Бир куни одатимиз бўйича, дала ҳовлига чиқдик… Ҳамма нарса ҳозирланган эди… Ҳар биримизда биттадан «ниҳол», лаънати ичкилик хам етарли... Лекин егулик олиш ҳаммамизнинг ёдимиздан чиқибди…Бироздан cўнг ичимиздан биттамиз кечки овқат олиб келиш учун ўз машинасида кетди. Соат таҳмиман, кечки еттилар эди. Негадир, орадан бир неча соат ўтса-да ундан дарак бўлавермади...Соат ўнларда безовта бўла бошладим ва машинамда уни ахтаришга тушдим…Бир вақт не кўз билан кўрайки, йўлда…Етиб борганимда дўстимнинг машинаси бир ёнга ағдарилган, кўйиб алангага бурканиб ёниб ётарди…Эсим оғиб колаёзган алфозда, югуриб, машина ичидан дўстимни чиқаришга харакат қилдим… Деярли танасининг ярми кўмир каби қорайиб, куйиб кетган дўстимни кўрганимда, бир муддат серрайиб қотиб қолдим…Ҳали ҳаёт аломати билиниб турган танани кўтариб, ерга ётқиздим…Бир неча дақиқалардан cўнг кўзини очди ва «Олов! Олов!» дея алахсирай бошлади. Машинамга ётқизиб, касалхонага олиб боришга аҳд қилдим, лекин у: «Фойдаси йўқ…Барибир етиб бормайман…» деди инграган овоз билан. Кўз олдимда жон бераётган дўстимга қараб турарканман, кўз ёшларим сел каби оқарди… Бирдан у бақира бошлади: «Энди нима дейман унга…Нима дейман унга?» Унга дахшат билан қарадим ва: «Ким у?» деб cўрадим. Чуқур қудуқ қаъридан келаётган каби овоз билан: «Алло-о-о-ҳ» деди. Чақмоқ ургандек сесканиб кетдим…. Кутилмаганда дўстим оҳирги нафасларини жамлаб, бир қичқирди-да, бўшашиб қолди…
Кунлар ўтсада, ёдимдан ёнаётган олов ва вафот этган дўстимнинг: «Энди нима дейман унга…Нима дейман?» деб қичқираётган манзараси чиқмас, қайта-қайта ҳаёлимга қуйилиб келаверарди. Ўзимга ўзим савол бера бошладим: «Мен нима дейман Унга?» Кўзимдан ёшлар қуйила бошлади. Шу вақт муаззиннинг бомдод намозига айтаётган нидоси таралди: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар…Хаййа алас солат…Бу нидо тўсаттан мен учун, мени нур ва ҳидоят йўлига чақириш учун деб ҳис қилдим….Ғусл қилиб ювиндим ва тахорат олдим. Йиллар давомида тўпланиб қолган разилликлардан жисмимни покладим… Намозни адо этдим... Ўша кундан бошлаб фарзларни тарк этмай адо қила бошладим. Аллоҳга ҳамд айтаман чунки, Ундан бошқаси ҳамдга лойик эмас… Бошқа инсонга айландим… Аҳволларни ўзгартирувчи Зот қандай ҳам пок… Аллоҳ изни билан умрага тайёрланаяпман…Иншааллоҳ, хажга хам ният бор, яна қайдан, ахир умрлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қўлида-ку.»
Бу Абу Абдуллоҳнинг тавбаси киссаси эди. Аллоҳ ҳаммамизни динда собит қилсин. Ёшларни фақат огоҳликка, сергакликка чақирамиз…Ва Аллоҳ белгилаган ҳад-худудларни сақлашга монеълик қиладиган ҳар қандай суҳбатлардан эҳтиёт бўлишга чақирамиз.
Абу Абдуллоҳнинг хикоясида ибрат бор. Борми ибрат олувчилар!