Статистика
O'nlayin bo'lganlar 1 Mehmonlar 1 Foydananuvchilar 0
|
Главная » 2011 » Fevral » 17
Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтди: «Уларга Таврот ва Инжилда Аллоҳ таолонинг ¤зигагина ихлос билан ибодат этишлари амр этилган эди» (Баййина сураси, 50-оят). Аллоҳ айтди: «Огоҳ бўлинг! Холис дин Аллоҳ учундир», яъни Ундан ўзга зот бунга мустаҳиқ эмас (Зумар сураси, 3-оят). Бундан бошқа оятлар ҳам мавжуд. Пайғамбар алайҳиссалом Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳуга айтдилар: «Динингга ихлос эт, озгина амал сенга кифоя қилади». Ибн Абу Дунё «Ихлос» китобида, Ҳоким «Ал-Мустадрак»да ривоят этган. «Муснад» китобида ҳадис санади етишмаган, заиф ҳолда ривоят этилган. Анас розийаллоҳу анҳу ривоят этган ҳадисда ул зот айтдилар: «Агар қиёмат куни бўлса, фаришталар муҳрланган саҳифалар билан келишади. Бас, Аллоҳ таоло уларга айтади: «Бу саҳифаларни ташлангизлар, мана буни олингизлар». Фаришталар дейди: «Сенинг улуғлигинг билан қасамёд этамиз, биз бўлган ишни битдик». Аллоҳ
...
Davomi »
ko'rilgan: 101116 |
|
sana: 17.02.2011
| Izoh (0)
|
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин халифаликни биринчи навбатда барча умматдан афзалликлари ва муқаддамликлари учун Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни исбот қиламиз. Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин халифаликка энг ҳақдор киши Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бўлганлар. Чунки, у киши Ислом уммати ичида энг афзал ва энг муқаддам бўлганлар. Халифалик–Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ноиб бўлиб, дин ишларини, диний илмларни тарқатиш, Ислом арконларини қоим қилиш, жиҳод олиб бориш, унга тегишли: лашкар тайёрлаш, жангчиларга маош бериш, тушган ўлжани бўлиб бериш каби ишларни, ҳозирлик ишларини, ҳадд-шаърий жазоларни-қоим қилиш, зулмларни кўтариш, амри маъруф, наҳий мункарни йўлга қўйиш каби давлат ишларидаги умумий раҳбарликдир. («Изолатул Хафо» 1-2). ХАЛИФАЛИК СОБИТ БЎЛИШИ ЙЎЛЛАРИ Халифалик тўрт йўл билан собит бў
...
Davomi »
ko'rilgan: 101170 |
|
sana: 17.02.2011
| Izoh (0)
|
Ажаллар ва ризқлар чегаралангандир. Ажал ҳам, ризқ ҳам бошқа барча нарсалар каби фақатгина Аллоҳ таолодан эканлигига аниқ ва тўлиқ ишониш муҳим нарсадир. Бу нарса айниқса, зоҳидлик йўлига юрганларда яққол намоён бўлиши зарурлиги туфайли бу ерда шу масалага оид ҳадиси шарифлар келтирилмоқда. Аслида бу масала ҳам ақоидга боғлиқ масалалардан бўлиб, у аввал ўрганиб ўтилган эди. Ажал ва ризқнинг Аллоҳ таолодан эканлиги ва уларнинг миқдори ва вақти чегараланганлигига умумий эътиқод қилиш лозим ва лобуддир. Аммо улар ҳақидаги тафсилотлар фақат Аллоҳ таолонинг илмига ва Уммул Китоб — Лавҳул Маҳфузга хосдир. Айниқса, бу нарсаларга иш содир бўлгандан кейин амал қилиш матлубдир. Ризқи улуғ бўлган банда буни Аллоҳ таолодан деб билиб, шукр қилмоғи ва оз бўлганда ҳам буни Аллоҳ таолодан деб билиб, сабр қилмоғи лозим. Ўзига яқин кишиларнинг жонига мусибат етганда ажалга чап бериб
...
Davomi »
ko'rilgan: 1001072 |
|
sana: 17.02.2011
| Izoh (0)
|
Замон ўтиши билан турли омиллар сабабли исломий тушунчаларга ҳар хил бузуқ фикрлар, бидъат-хурофотлар аралашиб кетгани маълум. Ўша исломий тушунчалар ичида энг кўп бузилгани, ҳатто тескари маънога айланиб кетай дегани, қазо ва қадар тушунчаси, десак муболаға бўлмас. Аслида эса, бу ақийда жуда соф ва осон тушуниладиган нарсадир. Уламоларимиз «қазо» ва «қадар»ни қуйидагича таърифлайдилар: «Қазо —Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандоқ бўлишини азаддан билишидир». «Қадар — ўша нарсаларнинг Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ равишда вужудга келишидир». Аҳли сунна ва жамоа мазҳабига биноан, балоғатга етган мусулмонга Аллоҳ таоло бандаларнинг ҳамма ишини ва махлуқотларга боғлиқ нарсаларни авваддан билишига иймон келтириши вожиб бўлади. Қазо ва қадар ақийдаси Аллоҳга иймон келтириш асосидаги Ислом ақийдаларидан бири ҳисобланади. Бу ақийда Аллоҳ таолони тўғ
...
Davomi »
ko'rilgan: 1001420 |
|
sana: 17.02.2011
| Izoh (0)
|
Абдулло ибн Файруз аддайламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Убай ибн Каъбнинг ҳузурига бордим ва унга: «Қадар ҳақида нафсимда бир нарса воқеъ бўлди. Менга бирор нарса айтиб бер. Шояд, Аллоҳ таоло ўшани қалбимдан кетказса», дедим. «Агар Аллоҳ таоло осмонларининг аҳлини ва ерининг аҳлини азобласа, албатта, У Зот уларга золим бўлмас эди. Агар уларга раҳм қилса, албатта, У Зотнинг раҳмати улар учун ўзларининг амалларидан яхши бўлар эди. Токи, қадарга иймон келтирмагунингча ва сенга етган мусибат сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини ҳамда сени четлаб ўтгани сенга етиши мумкин эмаслигини билмагунингча, агар Аллоҳ таолонинг йўлида Уҳуд мислича тиллони нафақа қилсанг ҳам, Аллоҳ уни сендан қабул қилмас. Агар бундан бошқа (эътиқод)да ўлсанг, албатта, дўзахга кирасан», деди». Кейин Абдуллоҳ ибн Масъудга бордим. У ҳам худди шуни айтди. Кейин Ҳузайфа ибн Ямонга бордим
...
Davomi »
ko'rilgan: 1001186 |
|
sana: 17.02.2011
| Izoh (0)
|
Суннат барча тарафдан Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда туради. Балоғат ва фасоҳатда ҳам, шаръий ҳукмларда ҳам, жумладан, илмий мўъжизаларга далолат қилишда ҳам. Яъни, суннат оддий одамлардан содир бўладиган гап-сўз ёки ҳатти-ҳаракатлар эмаслиги аён. Суннатда собит бўлган баъзи илмий мўъжизалар ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбар ва Исломнинг ҳақ дин эканига ёрқин далолат бўлиб келади. Қуръони Каримнинг илмий мўъжизаларидан кўпроқ далиллар келтирганимиз учун суннатдаги илмий мўъжизалардан иккитагина далил келтириб ўтамиз.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Идишларнинг устини ёпинг. Мешларни боғланг. Эшикларни беркитинг. Чироқларни ўчиринг. Бас, шайтон мешларни еча олмас. Эшикларни оча олмас. Идишларнинг устини очолмас. Агар бирингиз ҳеч нарса топа ол
...
Davomi »
ko'rilgan: 1001140 |
|
sana: 17.02.2011
| Izoh (0)
|
|
|